top of page

UMUMIY QOIDALAR

1.1. Андижон вилояти Асака туман 59-умумий урта таълим мактаб (бундан кейинги матнда мактаб) Узбекистон Республикаси Конституцияси, «Таълим тугрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тугрисида» ги конунлари, Узбекистон Республикаси Президентининг таълим сохасига оид фармонлари, карорлари, жумладан, 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857 сонли «Халк таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тугрисида» ги Фармони, 2007 йил 29 мартдаги Пк-609 сонли «Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тугрисида» ги карорлари, Узбекистон Республика Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 5 январдаги «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чикиш ва жорий этиш тугрисида» ги 5-сонли, 1998 йил 13 майдаги «Узбекистон Республикасида умумий урта таълимни ташкил этиш тугрисида»ги 203-сонли хамда 2004 йил 9 июлдаги «2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тугрисида» ги 321-сонли, 2005 йил 21 декабрдаги «Халк таълими ходимлари мехнатига хак тулашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиклаш тугрисида» ги 275-сонли, 2007 йил 30 мартдаги «Халк таълими муассасаларининг молиявий-иктисодий таъминотини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тугрисида» ги 63-сонли карори асосида ташкил килинган булиб, уз фаолиятида юкоридаги хужжатларга, Хукуматнинг, Халк таълими вазирлигининг таълим-тарбияга оид карор, фармойиш буйрук ва курсатмаларига хамда мактаб Уставига амал килади.
1.2. Мактаб узлуксиз таълим тизимининг асосий бугини булиб у укувчи-ёшларга 1-9 синф хажмида давлат таълим стандартлари асосида фан асосларидан умумий урта маълумот берувчи кундузги мажбурий таълим муассасасидир.
1.3. Мактаб Халк таълими вазирлиги тизимидаги мустакил юридик шахс хисобланади ва давлат герби тасвири тушурилган мухри, штампига, газначилик булимлари ва банкларда хисоб ракамига ва бошка белгиларига эга булади.
1.4. Мактаб умумий урта таълим муассасаларини аттестация ва аккредитация килиш натижасига кура давлат тест маркази хузуридаги кадрлар тайёрлаш сифатини назорат килиш ва аттестация бошкармаси утказган аттестация натижаларига кура халк таълими тизимининг бошкарув идораларининг розилиги билан махаллий хокимият карорига асосан тугатилиши ёки таълимнинг бир туридан бошка турига узгартирилиши мумкин.
1.5. Мактаб Андижон вилояти Асака шахар Умид кучаси 164-уйда жойлашган.

bottom of page